Batafsil

about

Iqtisodiyotning tarmoqlarini innovatsion rivojlanishida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining ahamiyati

2021 йил 4-5 март

2021 йил 4-5 март кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Иқтисодиётнинг тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти” мавзуидаги Республика илмий-техник анжуманини ўтказади.

 

Анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича  фаолият юритади:

  1. Respublika ijtimoiy-iqtisodiy masalalarini yechishda AKT ahamiyati;
  2. Ta'lim tizimlarida axborot texnologiyalari;
  3. Axborot xizmatlarini ko'rsatish sohasida intellektual tizimlar;
  4. Telekommunikatsiya tarmoqlari va tizimlarining rivojlanishi;
  5. Radiotexnika, teleradioeshittirish va mobil aloqa texnologiyalari
  6. Raqamli televideniya va kino industriyasi muammolari;
  7. Axborot xavfsizligining zamonaviy muammolari;
  8. Dasturiy mahsulotlarni yaratish va uning istiqbollari;
  9. Elektron kutubxonalar va arxivlar;
  10. Raqamli iqtisodiyot.

 

Анжуманни ўтказиш учун барча шароитлар ташкил этилади: шахсий компьютер, электрон проектор ва керакли дастурий таъминот. Презентацияларни Power Point 97-2003 дастурида тайёрлаш зарур.

Анжуман маърузаларини 2021 йил 10 февралгача тегишли йуналиш бўйича сайтга юклаш керак.

 

АНЖУМАН ТИЛЛАРИ

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, инглиз ва рус.

 

АНЖУМАН МАЪРУЗАЛАРИНИНГ  ЧОП ЭТИЛИШИ

Анжуман маърузаларини асл тил ва нусхада чоп этилади. Маъруза (мақола ва қўшимча маълумот файллари) чоп этилиши учун анжуман сайтидан руйхатдан утиб ва тегишли сахифага юкланади.

Маърузалар ҳажми  2-3 тўлиқ бет, doc ёки docx форматида.

 

МАЪРУЗАЛАРГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

 

  1. Маъруза матнлари А4 форматдаги варақда ва қуйидаги ўлчамлар билан чапдан – 3,0 см, ўнгдан – 1,5 см, юқоридан ва пастдан – 2,0 см расмийлаштирилади. Бетларга рақам қўйилмайди. Microsoft Word 2003 дастурида Times New Roman Uz ва Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда терилган, 1 интервалда топширилади.
  2. Расмий талаблар:

- биринчи қаторда – маърузанинг номи бош босма ҳарфда ўртадан қалин қилиб ёзилади, иккинчи қатор – бўш,  учинчи қатор   (ва   тўртинчи,   агар   муаллифлар иккита бўлса) – муаллифнинг Исми Шарифи ва Фамилияси, қавс ичида (иш, ўқиш жойи, лавозими), оддий ҳарфда қия қилиб ёзилади. Кейинги қатор бўш қолдирилади, ундан кейин маъруза матни келтирилади;

- ҳаммуаллифлар иккидан ортиқ бўлмаслиги ва битта муаллифдан маърузалар иккитадан кўп бўлмаслик керак;

- жадвал номи тепада ўртадан қилиб ёзилади, кейин жадвал – ўртадан қилиб расмийлаштирилади.

- расм номи расм пастидан, расм ва унинг номи ўртадан қилиб ёзилади.

Расмлар нуқтавий форматларида келтирилади (масалан, Paint редактори). Microsoft Word воситалари ёрдамида расмларни бажариш маън этилади;

- формулалар Microsoft Word формулалар редакторида терилади;

- бирорта сканер қилинган ахборот ишлатилиши маън этилади.

  1. Анжуман маърузалари асл нусхада чоп этилади. Маъруза матнларига тақризлар берилмайди, ўзгартиришлар киритилмайди. Мақолалар қайтарилмайди. Тақдим этилган ахборот тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгар.

Мақолани анжуман дастурига киритилганлиги тўғрисида ахборот муаллифнинг электрон почтаси орқали 2021 йил 25 февралгача хабардор қилинади.

  1. Анжуманда иштирок этиш учун ҳар бир мақола учун 50000 сўм тўланади.

Ташкилий тўлов 2021 йил 28 февралига қадар амалга оширилади, банк ҳисоб рақамига ўтказиладиган пул жўнатмаларининг реквизитлари қўйида келтирилган. Жисмоний шахслар тўловларни Ипак Йўли банкининг исталган бўлимлари орқали амалга оширишлари мумкин.

Мақола учун толов электрон почтангизга жунатилинади:

Қабул қилувчи: ТАТУ (фонд) Амир Темур, 108

Ғазначилик х/р 23402000300100001010

ОПЕРУ Казначейство Мин.фин.РУз

ИНН 201122919

Л/сч. 400110860262667094100078001

ХККМ Марказий банк

МФО 00014   ИНН 201059323    ОКЭД 85420

Тўлов турини  “Республика анжуманида иштироки учун тўлов” деб белгилаш, шунингдек ташкилот, катнашчи Ф.И.Ш. ни кўрсатиш лозим.

  1. Анжуман натижасида энг яхши маъруза деб топилган муаллифларнинг мақолалари университетнинг “ТАТУ хабарлари” ва “Мухаммад ал-Хоразмий авлодлари” журналларида чоп этилади (журналнинг талабларига мос равишда таҳрирланиш талаби бажарилганидан сўнг).

Эслатма: Таҳририят келиб тушган материалларни танлаб олиш ҳуқукига эга.

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Манзил: Тошкент ш., 100202, А.Темур кўчаси, 108.

Тел.: (8-371) 238-64-43